9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ангрен ИEСда умумий қуввати 600 МВт бўлган 2 та янги энергоблок қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ангрен иссиқлик электр станцияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли истеъмолчиларини, шунингдек барча ижтимоий соҳа объектларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Мазкур станция электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда 4 та турбоагрегат, 5 та қозон агрегати ва 1 та янги энергоблокдан фойдаланилади. Станциянинг умумий ўрнатилган қуввати 393 мегаваттни ташкил қилиб, 1957-1963 йилларда эски қурилмалар ва 2016 йилда қуввати 150 мегаватт бўлган янги энергоблок фойдаланишга топширилган.

Қайд этилишича, станция томонидан йилига 1 млрд 300 млн kVt.soat электр энергияси ҳамда 420 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган талабини 100 фоиз қоплайди.

Маълумки, мамлакатимизда электр энергетика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш мақсадида замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Ангрен ИEСда ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттдан бўлган 2 та кўмир ёқилғисида ишлайдиган янги, замонавий энергоблоклар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2024-2025 йилларда ишга туширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×