10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

17 декабрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган.

Сессия олдидан республика ва маҳаллий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида унинг иштирокчилари “Ургут” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги ер майдони 1842 гектар бўлган ҳудудда 602,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги 96 лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилгач, 8300 та янги иш ўринлари яратилади.

“Ургут” ЭИЗ 2017 йил 12 январда Президент фармонига асосиди ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Ургут туманида учта, Самарқанд шаҳри, Нуробод тумани ва Сурхондарё вилоятининг Денов туманида биттадан зоналарда фаолият юргизмоқда.

Эркин иқтисодий зона директори ўринбосари Ғаффор Мадаровнинг таъкидлашича,  жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига умумий қиймати 286,3 млн. доллар бўлган 60 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 4 700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Биз Ғ.Мадаров ҳамроҳлигида бир қатор корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишдик.

Дастлаб Мерганча массивида жойлашган “NUR SAM QUR” МЧЖда бўлдик. Корхона иш бошқарувчиси Қ.Жабборовнинг сўзларига қараганда бу ерда мато ишлаб чиқарилиб, бўялади. Мато ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар Хитойдан, табиий бўёқлар эса Ҳиндистондан олиб келинади.

Бир йилда бир миллион погона метр мато ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг бир қисми Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Украинага экспорт қилинмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари Мерганча массивидаги яна бир корхона – “ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖда бўлиб, бу ерда олиб амалга оширилаётан ишлар билан танишдилар.

Корхона директори Э.Содиқовнинг уқтиришича,  бу ерда йилига 60 минг дона ярим автомат кир ювиш машинаси, 12 мингта алкоголсиз ичимликлар учун музлатгичлар ишлаб чиқарилади. Корхонада 50 нафардан ортиқ ишчи-хизматчиларнинг бандлиги таъминланган. Йиллик экспорт ҳажми 0,25 млн. долларни ташкил этади.

Кейинги манзил “Ургут-2” ЭИЗ ҳудудида жойлашган “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлди. Ишга тушиши билан корхонада ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва инновацион препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ушбу лойиҳа ҳақида журналистларга қўшма корхона бош директори Анвар Мирзаев маълумот берди.

Таъкидланишича, қиймати 10,6 млн долларни ташкил этадиган лойиҳани амалга ошириш ишлари 2018 йилнинг ноябрида бошланган бўлиб, корхонани 2022 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган.

“Қўшма корхонада 100 нафар ишчи меҳнат қилади. Уларнинг ярми атрофдаги қишлоқларнинг йигит-қизлари бўлади. Биз 20 нафар ёшни Моно марказга ўқитиб, Москвага “Щёлково Агрохим” компаниясига ишга юборамиз. Улар то қўшма корхонамиз ишга тушганига 10 кун қолгунича у ерда иш ўрганиб, ўз малакасини оширади”, – дейди А.Мирзаев.  

Маълум бўлишича, “Щёлково Агрохим” компанияси узоқ тарихга эга бўлиб, жорий йилда ўзининг 145 йиллигини нишонлаган. Компания ўзининг илмий ходимлари ва улур томонидан яратилаган замонавий ишланмалар билан соҳанинг етакчи корхоналаридан ҳисобланаркан.

Шуларни назарга олиб, А.Мирзаев “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” қўшма корхонаси маҳсулотлари Марказий Осиёда тенгсиз бўлишини ишонч билан уқтирди. Лойиҳага  кўра, корхонада бир йилда 30 минг литр инсектицидлар, 30 минг литр фунгицидлар, 30 минг литр уруғ дизенфектантлари, 30 минг литр гербицидлар, 60 минг литр родентицидлар, 58 минг литр дефолтиантлар, 62 минг литр регуляторлар ишлаб чиқарилади.

Қўшма корхона жонкуярлари шу вақтдан бошлаб унинг маҳсулотларини амалда қўллаш бўйича керакли ишларни олиб боришмоқда. Масалан, ўтган йили улар Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан ҳамкорликда олимларнинг наноишланмаларини қишлоқ хўжалигига татбиқ этишга қаратилган семинар ўтказишган эди.

Шундан сўнг Нуробод туман Тепақул қишлоғида жойлашган  “TESPACK INVESTMENT” МЧЖда бўлдик. Корхона  2020 йил август ойида фойдаланишга топширилган бўлиб,  алюмин иситиш радиаторларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Корхона иш бошқарувчиси Дилшод Фахриевнинг берган маълумотларига қараганда, лойиҳани амалга оширишга 8,5 млрд сўм сарфланган. Қуввати йилига 330 мингта алюмин иситиш радиаторлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Маҳсулотнинг 50 фоизи экспорт қилинмоқда. 20 та ишчи ўрини яратилган.

Биз танишган яна бир корхона Нуробод туманида жойлашган “MIRANKUL CONSTRUCTION MATERIALS LTD» МЧЖ бўлди. Бу ерда кабель йўлаклар, метал шпалерлар, вентиляцион тизимлар, электр шитлар ва кесишувчи стерженли конструкция тизимларини ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона раҳбари Нуриддин Ҳамроқуловнинг уқтиришича, қиймати 8,5 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳа 5 гектар майдонда амалга оширилиши натижасида замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда 120 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Маҳсулот экспорти 6 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда

Шундай қилиб, биз “Ургут” ЭИЗдаги 5 та лойиҳа билан танишдик ва авваллари кимсазиз бўлган ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари вужудга келаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ўша ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, одамларимиз ҳаёт тарзига, уларнинг яшаш шароитларига ижобий таъсир қилмоқда.

Агар 2022-2026 йлларга мўлжалланган ривожланиш дастури амалга оширилса, бу ўзгаришлар мисли кўрилмаган кўламга эга бўлади. Ушбу дастурга кўра, 2026 йилга келиб, лойиҳалар сони 410 тага, ишлаб чиқариш ҳажми 11 трлн сўмга, экспорт ҳажми 360 млн долларга, яратиладиган иш ўринлари 25 мингтага етиши режалаштирилган.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×