Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаб олди

0
35

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда аниқланган ва мобиль интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди.

Унга кўра, аниқланган интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккита позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с ни ташкил этди.

Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди. Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобиль интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.

Ўзбекистон АКТ вазирлиги таъкидича, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги 3 бараварга – 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача ўсган. Бу борада умумжаҳон рейтингида эса 2020 йил бошида 104-ўриндан 94-ўрингача кўтарилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь