Янги тадқиқотга кўра, қадимги инсоният тахминан 900 000 йил олдин деярли йўқ бўлиб кетган, ўшанда дунё аҳолиси сони 1280 га яқин бўлган. Қолаверса, қадимги инсон аждодларининг аҳолиси тахминан 117 000 йил давомида шунчалик кичик бўлиб қолган. 31-август куни Сcиенcе журналида чоп этилган таҳлил Хитой, Италия ва AҚШда истиқомат қилувчи бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган янги компютер моделига асосланган.
Статистик усулда 3154 та ҳозирги инсон геномидан олинган генетик маълумотлардан фойдаланилган.
Тадқиқотга кўра, инсон аждодларининг 98,7 фоизи йўқолган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, популяция ҳалокати қазилма қолдиқларидаги бўшлиқ билан боғлиқ бўлиб, эҳтимол замонавий одамларнинг ёки ҳомо сапиенс ва неандерталларнинг умумий аждоди бўлган янги ҳоминин турининг пайдо бўлишига олиб келади.