- Advertisement -
Канада олимлари қайси дарахтлар ултрабинафша нурлардан ишончли ҳимоя қилишини аниқлади. Чинор шубҳасиз етакчи сифатида тан олинди. Тадқиқот икки ёз мавсумида ўтказилди. Шу вақт ичида мутахассислар Торонтода энг кўп учрайдиган 16 турдаги дарахтларни таҳлил қилишди. Тадқиқотлар шундай натижа кўрсатдики чинор дарахти ултрабинафша нурларидан энг яхши ҳимоя қилувчи ўсимликдир.