Россиянинг Сколтеч ва Австриянинг Гратс университети олимлари сунъий интеллект ёрдамида Қуёш атмосферасининг юқори қисмидаги магнит майдонни реал вақтда симулятсия қилишди. Ушбу тадқиқот Қуёшнинг хусусиятларини ва унинг космик об-ҳавога таъсирини яхшироқ тушунишга имкон беради.
Қуёшнинг магнит майдони космик об-ҳавонинг асосий омилидир. Магнит бўронлар ер юзида вайронагарчиликка олиб келиши мумкин, бу эса сунъий йўлдошлар ва электр тизимларининг ишламай қолишига олиб келади, алоқа тизимларини бузади. Замонавий технологиялар магнит майдонни фақат Қуёш юзасида ўлчаш имконини беради, лекин энергиянинг тўпланиши ва чиқиши қуёш атмосферасида — қуёш тожида юқорироқ бўлади.
Нейрон тармоқ олимларга магнит майдон моделини яратиш ва унга кузатув маьлумотларини бирлаштириш имконини берди. Бу Қуёшда кузатилган ҳодисалар ва унинг остида ётган физик жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш имконини берди.