- Advertisement -
Бугун, 11-июл куни дунё бўйлаб Бутунжаҳон шоколад куни нишонланмоқда. Бу байрам франсузлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, 1995-йилдан буён нишонлаб келинади.
Бу кунда баьзи мамлакатларда шоколад кунига бағишланган фестиваллар ва бошқа байрамлар ўтказилади. Шоколад ишлаб чиқарувчи заводлар, қандолат фабрикаларида экскурсиялар уюштирилиб, меҳмонларга шоколад тарихи, унинг нимадан тайёрланиши ҳақда ма’лумотлар берилади, дегустатсиялар ўтказилади.
Шоколад таьми ва фойдали моддаларга бойлиги билан ширинликлар орасида энг машҳури.