Ҳиндистон солиқ идоралари телерадиокомпаниянинг мамлакатдаги офисларида тинтув ўтказгандан сўнг ББCнинг бухгалтерия китобларида қоидабузарликларни аниқлаганликларини айтишди.
ББC номи тўғридан-тўғри айтилмаган баёнот расмийлар шу ҳафта Деҳли ва Мумбайдаги биноларда уч кунлик операция ўтказганидан сўнг янграмоқда.ББC ҳамкорликда давом этишини айтади. У солиқ ходимларининг ҳар қандай тўғридан-тўғри мулоқотига жавоб беради.
Aйбловлар Ҳиндистонда ББC ҳужжатли филми бўйича можаролар фонида пайдо бўлди.Жума куни Ҳиндистоннинг Даромад солиғи департаменти «ҳинд, инглиз ва бошқа турли ҳинд тилларидаги контент» билан шуғулланувчи «таниқли халқаро медиа компанияси»нинг Деҳли ва Мумбайдаги офисларида «сўров» ўтказганини айтди.
Унда айтилишича, ташкилот бўлинмалари томонидан ошкор қилинган даромад ва фойда “Ҳиндистондаги операциялар кўламига мос келмайди”.Топилмалар «гуруҳнинг хорижий субъектлари томонидан Ҳиндистонда даромад сифатида ошкор этилмаган баъзи пул ўтказмалари бўйича солиқ тўланмаганлигини кўрсатади», дейилади баёнотда.
Пайшанба куни Ҳиндистондаги офисларида уч кунлик тинтувдан сўнг ББC шундай деди: “Биз расмийлар билан ҳамкорликни давом эттирамиз ва масалалар имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига умид қиламиз”.