21.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Бенжамин Франклин ҳеч қачон AҚШ президенти бўлмаган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Бенжамин Франклинни ким билмайди дейсиз? Сўралганларнинг аксарияти унинг AҚШ президентларидан бири бўлганлигини айтишди. Лекин у AҚШ купюраларида тасвирланган бошқа машҳурлардан фарқли ўлароқ ҳеч қачон президент бўлмаган.

Шу билан бирга бу ғайриоддий инсон ихтирочи, олим, почта бошқарувчиси, дипломат, журналист ва масонлар ташкилотининг аъзоси бўлган Унинг таржимаи ҳолидан баъзи далилларни келтирамиз: «Бенжамин 1706 йилда Бостонда кўп болали ўртаҳол оилада 15-чи фарзанд бўлиб туғилган. Бошланғич мактабнинг атиги икки синфини тугатишга муваффақ бўлган ва 10 ёшидан босмахонага ишга кирган. Дастлаб босмахона ишчисига шогирд тушиб, ўзини мақолалар муаллифи сифатида синаб кўрган.

21 ёшида у ўзининг босмахонасини ташкил қилади ва “Пенсилвания газетаси”ни нашр эта бошлайди. Ўша пайтнинг ўзида бира-тўла Йевропа тиллари ва лотин тилини ўргана бошлайди.

Электр энергияси ҳодисаси (кириб келиши)га қизиқиб қолганлиги сабабли уни ўргана бошлайди ва бир неча ихтиро қилади, уларнинг аксарияти ҳали ҳам қўлланилиб келинмоқда. Бу – яшинқайтаргич, линзалари иккита зонани ажратадиган бифокал кўзойнак ва электр токи ҳимоячиси.

Ихтирочи сифатида у биз ҳар куни фойдаланиб келадиган тебранма курси ва кичик ўлчамдаги иситиш печкасини яратган ва истеъмолга киритган. Aтлантик оқимни белгилайдиган Голфстрим картаси ва унинг номи ҳам унинг ҳисобида.

1729 йилда Франклин “Қоғоз пулларининг табиати ва зарурлигини камтарона ўрганиш” мақоласини нашр этади. Ҳисоб-китобларга асосланиб, Франклин металл пуллардан воз кечиб, қоғоз пуллардан фойдаланишни таклиф қилади.

1731 йилда Янги дунё (Aмерика)да биринчи бўлиб Филаделфия жамоат кутубхонасини ташкил етади. 1740 йилда – Пенсилвания университетининг асосий негизига айланган, ҳозир Aмерикадаги энг қадимий ва энг обрўли муассасалардан бири саналадиган Филаделфия академиясини яратади.

Лондон ва Парижда дипломатик фаолияти орқали машҳур бўлиб, Aмерика Қўшма Штатларининг халқаро мавқеини мустаҳкамлашда ҳисса қўшган.1787 йилдаги AҚШ конститусияси муаллифларидан бири ҳисобланади.“Вақт — бу пул”, “Бугунги ишни эртага қолдирма” каби бир қатор машҳур афоризмлар унинг қаламига мансуб.

Франклин 1790 йилнинг апрелида 84 ёшида вафот етади. Ўша пайтдаги Филаделфия аҳолисининг сони ўттиз минг бўлган бир пайтда унинг дафн маросимига икки юз мингдан ортиқ одам қатнашган.Унинг қабр тошида шундай сўзлар ёзилган: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×