Тошкентда Бозсув канали бўйлаб 20 километр узунликда узлуксиз пиёдалар ҳудудини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасидан Чилонзор туманигача бўлган ҳудудни қамраб олади. Уни бир ой ичида ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бу ҳақда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига бағишланган йиғилишда маълум...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Вьетнамнинг ROX Group инвестиция гуруҳи асосчиси Ань Туан Чан билан учрашув ўтказди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
1996 йилда ташкил этилган ROX Group Вьетнамнинг...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон-Арманистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида янги қўшма лойиҳаларни тайёрлаш муҳимлиги...
Тошкентда Ўзбекистондаги Бельгиянинг биринчи элчихонаси расман ўз фаолиятини бошлади. Бельгиянинг янги элчиси Маттиас Кенде Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғининг нусхаларини топширди.
Аввалроқ Бельгиянинг Ўзбекистондаги дипломатик манфаатларини мамлакат ташқарисида фаолият юритган элчи Эрик де Майер ифодалаган эди. Маттиас...
Асаджон Ходжаев Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалаларига масъул бўлади. Тегишли фармойишни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева имзолади.
Ходжаев 1970 йилда туғилган. 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган.
2020 йил июль...
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўлов учун йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш таклиф этилган. Мазкур лойиҳа юзасидан Транспорт вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, пойтахт жамоат транспорти ҳар куни қарийб 2,5 млн...
Ўзбекистонда Давлат экологик назорати инспекцияси ходими Мирзо Ботиров ҳалок бўлди. У электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларга қарши рейд вақтида сувга тушиб кетган ва бир неча соат ўтиб, ҳалок бўлган ҳолда топилган.
Айдар-Арнасой кўллар тизими назорати бўлими бош мутахассиси...
Сенат давлат чегараси орқали ноқонуний туннел ва бошқа ерости инфратузилма объектларини барпо этиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Қонун билан Жиноят кодексига давлат чегараси орқали ер остида ноқонуний туннеллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, улардан фойдаланиш,...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинчи билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, икки...