Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон-Арманистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида янги қўшма лойиҳаларни тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи логистика ва транспорт коридорларини ривожлантириш орқали минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.
Ўзбекистон Президенти Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик келишувини имкон қадар тезроқ тузиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Ушбу келишув минтақавий барқарорлик ва барқарор ривожланиш учун муҳим асос бўлишини таъкидлади.
Суҳбат давомида, шунингдек, БМТ ва МДҲ доирасидаги тадбирларни ҳам ўз ичига олган яқин истиқболдаги икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.


