30 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва жазирама об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати +36…+41 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда +42…+43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади....
Ўзбекистонда семизлик ва 2-тур қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган биринчи тирзепатид асосидаги Sejaro® препарати давлат рўйхатидан ўтказилди.
GEROPHARM компанияси маълум қилишича, препарат учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси олинган. Бу уни Ўзбекистон бозорига чиқариш ва беморлар учун замонавий даволаш усулларидан фойдаланиш...
Швейцария суди 27 июль куни хусусий Lombard Odier банкини жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш бўйича етарли чоралар кўрмагани учун 3 миллион Швейцария франки миқдорида жаримага тортди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримовага нисбатан...
Ўзбекистонда био хилма-хиллик ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA экологик ахборот тизими ишга туширилди.
Экология миллий қўмитаси маълум қилишича, янги электрон геоахборот базаси экологик маълумотларни ягона рақамли тизимга жамлаш, мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳри марказий қозонхонасини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳа замонавий когенерация технологияларини жорий этишни назарда тутади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор иссиқлик билан...
Тошкент халқаро аэропортида 4,4 килограмм «Мефедрон» синтетик гиёҳванд моддасини мамлакатга олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси...
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берганини маълум қилди. Унга нисбатан террорчилик фаолиятига кўмаклашиш моддаси бўйича сиртдан айблов эълон қилинган.
Россия махсус хизмати маълумотига кўра, Telegram маъмурияти Россия ҳукумати фикрича, Украина махсус хизматлари томонидан диверсия-террорчилик...
Ўзбекистонда тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойларга ҳам доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти жорий этилди.
Янги тартибга мувофиқ, энди бундай турар жойларга гаровга олувчининг розилигисиз ҳам фуқароларни доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйиш мумкин бўлади.
Мазкур тартиб...
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда, жумладан Бухоро вилоятида кузатилган чигирткаларнинг оммавий тўпланиши жамоатчилик эътиборини тортди. Мутасадди идоралар бу мавсумий маҳаллий миграция эканини, у қишлоқ хўжалиги экинлари ва ерларига зарар етказмаганини маълум қилди.
Шу билан бирга, бундай ҳолатлар чигирткаларни мунтазам кузатиш ва уларнинг...
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт – 15,9 млрд АҚШ доллари (-8,8 %)
Импорт –...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...