30 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва жазирама об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати +36…+41 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда +42…+43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади. Чўл ҳудудларида унинг тезлиги айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчиликсиз қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, кундузи ҳаво ҳарорати +37…+39 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 метр/сониягача кучаяди, ҳаво ҳарорати +28…+33 даража атрофида бўлади.


