Ўзбекистонда тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойларга ҳам доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти жорий этилди.
Янги тартибга мувофиқ, энди бундай турар жойларга гаровга олувчининг розилигисиз ҳам фуқароларни доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйиш мумкин бўлади.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ–265-сон қарори асосида амалиётга татбиқ этилди.
Фуқаролар эндиликда паспорт столига бориш ва навбат кутишсиз, барча жараёнларни my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб амалга оширишлари мумкин.
Порталда яшаш жойи бўйича доимий ёки турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати мавжуд бўлиб, ариза электрон шаклда юборилади.
Шу билан бирга, муҳим шарт ҳам белгиланган. Агар мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқни қўйиш ёки бекор қилишга масъул орган ички ишлар органларига мурожаат қилса, фуқаронинг мазкур манзил бўйича амалга оширилган рўйхатдан ўтказилиши бекор қилиниши мумкин.


