- Advertisement -
Наманган туманидаги «N.T.T.» корхонаси техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газ ускунасидан зарур хулосаларсиз фойдалангани учун 200 БҲМ миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Текширувда корхона йилига 100 минг куб метрдан ортиқ газ истеъмол қилиши аниқланган. Шунга қарамай, у қайта жиҳозланган газ ускунасидан тегишли хулосаларсиз фойдаланиб келган.
Аниқланган қоидабузарлик учун корхонага 701-сонли қонун асосида 200 БҲМ миқдорида жарима қўлланди.


