Самарқанд вилоятидаги корхона қарзи бўлмаса-да, электр тармоғидан ноқонуний узиб қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятидаги «B.N.V.A.» МЧЖ электр энергияси учун қарзи бўлмаганига қарамай, электр таъминотидан узиб қўйилган. Корхона раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилганидан сўнг электр таъминоти қайта тикланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.

Текширув натижасида электр таъминотидан узилиш ташқи омиллар ва ягона энергетика тизимидаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ носозликлар туфайли юзага келгани аниқланди. Оқибатда ишлаб чиқариш тўхтаб қолган ва корхона зарар кўрган.

Бундан ташқари, корхона етказиб берилган электр энергияси учун электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида ололмаган. Бу солиқ ҳисоботларини тайёрлаш жараёнини қийинлаштирган.

Бизнес-омбудсман аппарати ходимлари «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бошқармаси мутахассислари билан биргаликда текширув ўтказди.

Текширув якунлари бўйича корхонанинг электр таъминоти тўлиқ тикланди. Шунингдек, «РЭС» АЖ «Энергосоздо» филиалининг Ургут туман бўлими томонидан жами 118,9 млн сўмлик кечиктирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимга юкланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей