- Advertisement -
Poytaxt Parking номидан гўёки тўланмаган автотураргоҳ ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Хабарларда ҳавола орқали ўтиб, қарздорликни тўлаш таклиф этилган. Компания бундай огоҳлантириш хабарларини юбормаслигини маълум қилди.
Аҳолига ҳаволаларни очмаслик ва банк карталари маълумотларини киритмаслик тавсия этилди. Тўлов ҳолатини фақат Poytaxt Parking иловаси орқали текшириш мумкин.
Агар фойдаланувчи аллақачон карта маълумотларини киритган бўлса, уни зудлик билан блоклаш учун банкка мурожаат қилиши керак.
Қўшимча маълумот учун 78 113 67 00 рақамига қўнғироқ қилиш ёки @PoytaxtParkingsupportbot ботига ёзиш мумкин.




