Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбир якунида томонлар технологиялар, таълим ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.

Форум 30 октябрь куни Вашингтон штатидаги Ўзбекистон Бош консулхонасида Seattle AI Week доирасида ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Бош консулхонаси, Америка-Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши, IT Park Uzbekistan ҳамда Жаҳон рақамли технологиялар академияси (WDTA) бўлди.

Унда технология компаниялари, университетлар, инвестиция соҳаси ва давлат идораларининг 60 га яқин вакили иштирок этди. Қатнашчилар орасида Microsoft ва Meta мутахассислари, Гарвард, Вашингтон ва Шимоли-Шарқий университетлари вакиллари, шунингдек, Сиэтл маъмурияти ходимлари ҳам бор эди.

Муҳокамаларда инвестицияларни жалб қилиш, стартапларни ривожлантириш, IT мутахассисларини тайёрлаш ва сунъий интеллектни иқтисодиётнинг турли тармоқларига жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон вакиллари мамлакатда миллий IT экотизимини ривожлантириш ҳамда халқаро технологик шериклик имкониятлари ҳақида маълумот берди. Хусусан, етакчи сунъий интеллект компаниялари иштирокида ёшларни ўқитиш, ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантириш ва маҳаллий стартапларни хорижий бозорларга олиб чиқиш режалари тақдим этилди.

Иштирокчилар шаҳар бошқарувида сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласини ҳам алоҳида муҳокама қилди. Сиэтлнинг бош технологик директори Шеннон Смит сунъий интеллект орқали муниципал хизматларни такомиллаштириш, қурилиш жараёнларини соддалаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича тажриба билан ўртоқлашди. Шунингдек, Сиэтл ва Тошкент ўртасида тажриба алмашиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида агротехнологиялар, сувни тежаш, тил хизматлари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун рақамли ечимлар ишлаб чиқиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

Форум якунида Ўзбекистоннинг Вашингтон штатидаги Бош консулхонаси ва WDTA ҳамкорлик тўғрисидаги асосий меморандумни имзолади.

Ҳужжат тажриба алмашиш, университетлар, технология компаниялари ва давлат муассасалари ўртасида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим дастурларини тайёрлаш ва Ўзбекистон иштирокида пилот лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Келишувлар доирасида сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш, киберхавфсизлик ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей