Давлат олийгоҳларини миллий рейтингга қараб молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги миллий рейтингни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.

Лойиҳада ҳар бир тоифада олийгоҳларнинг энг юқори натижали 20 фоизини биринчи, кейинги 40 фоизини иккинчи, қолганларини учинчи даражага ажратиш кўзда тутилган. Давлат олийгоҳлари даражасига қараб молиявий рағбатлантирилади, маблағлардан фойдаланишни муассасанинг ўзи ҳал қилади.

Битирувчилар бандлиги, ишга жойлашиш муддати ва ўртача даромадини баҳолаш ўрнига «Битирувчи сифати индекси» таклиф этилмоқда. Унга олийгоҳ тоифасига қараб 20–40 балл ажратилади. Маълумот топшириш муддатини 1 февралдан 1 июнга кўчириш ҳам назарда тутилган.

THE, QS ва ARWU рейтингларининг биринчи 1000 талигига кирган олийгоҳлар миллий рейтингини алоҳида юритиш таклиф қилинмоқда. Бунда фан соҳалари бўйича рейтинглар ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, иштирокчи олийгоҳларда бакалавриат битирувчилари бўлиши ҳамда 2027 йилдан профессор-ўқитувчилар сони жами иш ставкалари йиғиндиси асосида ҳисобланиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасидаги одобсиз амалиётлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Рақобатга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фармацевтика соҳасидаги улгуржи дистрибьюторларни рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилишга...

Больше похожих статей