Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.
Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда HUMO ва Uzcard томонидан олиб борилмоқда.
Август ойида HUMO инфратузилмасида Alipay+ тўлови ҳам ишга туширилган. Alipay ва унга уланган электрон ҳамёнлар фойдаланувчилари, аввало, хитойлик сайёҳлар UZQR орқали тўлов қилмоқда.
Шунингдек, UZQR ва Ҳиндистоннинг UPI тизимларини боғлаш устида иш олиб борилмоқда. HUMO ва NPCI International раҳбарияти Мумбайдаги Global Fintech Fest 2026 доирасида тегишли келишувни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган. Лойиҳа ҳиндистонлик сайёҳларга савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одатланган иловалари орқали QR-кодни сканерлаб тўлов қилиш имконини беради.


