Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументига анъанавий тарзда гул қўйди.

Нарендра Моди шунингдек, «Янги Ўзбекистон» мажмуаси билан танишди. Қисқа ташриф давомида унга мажмуанинг меъморий концепцияси, мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Боғга ташриф Ҳиндистон Бош вазирининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчиларининг дастлабки қўшма тадбирларидан бири бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 4,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган...

Больше похожих статей