«Open budget»да мажбурий овоз беришга жалб қилинган ходимлар 1176 рақамига мурожаат қилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Ходимларни «Open budget» жараёнида мажбурий равишда овоз тўплаш ёки овоз беришга жалб қилиш меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади. Бундай ҳолатга дуч келган фуқаролар 1176 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Шунингдек, «Ташаббусли бюджет» жараёнида ходимлардан мажбурий равишда овоз йиғишни талаб қилиш тақиқланган. Бундай ҳолатлар мажбурий меҳнат сифатида баҳоланиши мумкин.

Мажбурий овоз тўплангани аниқланган тақдирда, тегишли лойиҳа «Ташаббусли бюджет» жараёнидан четлатилиши, қонунбузилишга йўл қўйган масъул шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.

Давлат меҳнат инспекцияси ходимларни овоз беришга мажбурлаш ҳолатларига дуч келган фуқароларни бу ҳақда 1176 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

COP17 доирасида ерларни тиклашни молиялаштиришнинг янги ёндашувлари муҳокама қилинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференциясининг 17-сессияси — COP17 доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида «Инвестициялардан натижаларга»...

Больше похожих статей