Ўзбекистон ва Беларусь стратегик шерикликнинг янги босқичига қадам қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўшма баёнот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев беларусь томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Беларусь халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари мазкур расмий ташрифни икки мамлакат муносабатлари тарихида муҳим босқич сифатида баҳолади.

Музокараларнинг энг муҳим натижаси сифатида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Таъкидланишича, ушбу ҳужжат давлатлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича комплекс режа қабул қилиниб, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, электротехника, микроэлектроника, тўқимачилик ва мебелсозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси ва унга боғлиқ инфратузилмани барпо этишда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли келишувларга эришилди.

Музокараларда сиёсий мулоқотни кучайтириш, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, БМТ, МДҲ, ШҲТ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаол давом эттириш, жорий йилда тиббиёт, таълим ва туризм форумларини ўтказишга келишиб олди. Минск шаҳрида Ўзбекистон–Беларусь дўстлиги хиёбонини барпо этиш ташаббуси ҳам юксак баҳоланди.

Музокаралар якунлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 1 фоизлик солиқ кешбеки бекор қилиниши мумкин

Kешбек тизимидан босқичма-босқич воз кечиб, унинг ўрнига чек олганлар ўртасида автомобил ва бошқа йирик совғалар ўйналадиган давлат лотереяларини жорий...

Больше похожих статей