Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2–3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади.

Тбилиси шаҳрига амалга ошириладиган ташриф доирасида давлат раҳбари Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазир Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказади.

Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Музокараларда саноат, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган. Шунингдек, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтириш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олади.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Шерзод Шокирович Ибрагимов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди. Тайинлов Ўзбекистон...

Больше похожих статей