- Advertisement -
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 21 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
“Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қасим-Жомарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан”, — деди Саида Мирзиёева.

