Сурхондарёда нефть сизиб чиққани учун 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида сув канали ифлослангани учун корхонага 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди.

Давлат экологик назорати инспекцияси маълумотига кўра, “Surxan Gas Chemical Operating Company” қўшма корхонасига тегишли қудуқда нефть маҳсулотли суюқлик сизиб чиқиши содир бўлган. 23 апрел куни кучли ёмғирлардан сўнг тахминан 1,2 тонна суюқлик Хонгаронсой каналига тушиб кетган.

Ведомство маълумотларига кўра, ифлосланишнинг олдини олиш учун корхона аввалдан махсус техника ёрдамида 11 та ҳимоя траншеяси қурган. Бироқ ёғингарчилик сабабли суюқликнинг бир қисми сув объектига тушиб кетган.

Белгиланган тартибга мувофиқ, экологик зарар учун компенсация тўловлари миқдори 8,5 млрд сўмдан ошган.

Ҳозирда ҳодиса оқибатлари бартараф этилган, сув тозаланган, вазият ўрганиш давом этмоқда. Текширув якунлангач, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей