Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Ховос туманида кенг қамровли экологик тадбир ташкил этилди. Унда “Ҳар бир хонадон — ўз боғига эга” тамойили асосида 40 мингдан ортиқ кўчат экиш ишлари амалга оширилди.



Тадбир Бошқарув самарадорлиги агентлиги, туман ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда масъул ташкилотлар ходимлари, нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашди.
Экологик акция доирасида амалий семинар ҳам ташкил қилиниб, Фарғона вилоятидан таклиф этилган тажрибали боғбонлар ва мутахассислар томонидан кўчат экишнинг илмий асослари, тупроқ унумдорлигини ошириш ва самарали суғориш усуллари бўйича тавсиялар берилди.






Туманнинг 11 та маҳалласида 9 турдаги — олма, анжир, ёнғоқ, беҳи, олхўри, нок, гилос, шафтоли ва ўрик кўчатлари хонадонларга тарқатилиб, жойларда экиш ишлари ташкил этилди.

