1.2 C
Узбекистан
Вторник, 27 января, 2026

«Бу йўналиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура учун барча масалаларни ҳал қилиб бердим. Натижа қани?»: Президент кибержиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлиги паст эканини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уч йил аввал Ички ишлар вазирлиги тизимида ташкил этилган кибержиноятчиликка қарши кураш хизмати фаолияти самарадорлиги паст эканини таъкидлади.

Уюшган жиноятчилик, наркотрафик, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиётга қарши кураш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан давлат раҳбари ушбу тузилманинг амалий фаолиятидан ҳозирча аниқ натижалар кўринмаётганини қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, фақат ўтган йили Тошкент шаҳрида 16 мингдан ортиқ кибержиноят қайд этилган. Фуқароларга етказилган моддий зарар қарийб 2 трлн сўмни ташкил этган бўлса-да, бундай жиноятларни фош этиш даражаси ҳатто 8 фоизга ҳам етмаган.

Президент жиноятчилар банк тизимидаги заифликлардан, фуқароларнинг ишонувчанлигидан ҳамда аҳолининг технологик билимлари етишмаслигидан фаол фойдаланаётганини таъкидлади.

«Бу йўналишда Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура учун барча масалаларни ҳал қилиб бердим. Натижа қани? Банклар ва тўлов ташкилотларида ҳимоя тизимларини жорий этиш қачон якунланади?» — деди Шавкат Мирзиёев масъул раҳбарларга мурожаат қилиб.

Давлат раҳбари молия соҳасида замонавий ҳимоя механизмларини жорий этишни жадаллаштириш ва киберфирибгарликка қарши курашда аниқ натижаларга эришишни талаб қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Узбекнефтегаз» АЖ Газлий қазилмаларини мустақил равишда ишлаб чиқаради

«Узбекнефтегаз» АЖ томонидан амалга оширилаётган «Актуал 100 кун» дастури конкрет ва тизимли натижаларни бера бошлади. Ушбу натижалардан бири бу...

Больше похожих статей

×