vacancy.argos.uz — бу давлат хизматининг бош иш оринларига очиқ танлов платформаси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш жараёнларини очиқ ва шаффоф ташкил этиш мақсадида vacancy.argos.uz электрон платформаси фаолият юритмоқда. Ушбу портал орқали давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринларига номзодларни танлаб олиш ягона электрон муҳитда амалга оширилмоқда.

Платформа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади ва давлат хизматчиларини ишга қабул қилиш жараёнини соддалаштириш, инсон омилини камайтириш ҳамда барча номзодлар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Vacancy.argos.uz орқали турли соҳа ва тармоқлардаги давлат ташкилотларида мавжуд вакант лавозимлар жойлаштирилади. Хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий хизматлар каби йўналишлардаги иш ўринлари ҳақида маълумот олиш мумкин. Вакансиялар ҳудудлар, лавозим тури ва ташкилотлар кесимида сараланади. Бу эса иш изловчиларга ўз малакаси ва яшаш ҳудудига мос иш ўрнини тез топиш имконини беради.

Номзодлар портал орқали вакансия талаблари билан танишиб, тўғридан-тўғри электрон ариза топширишлари мумкин. Бунинг учун ягона идентификация тизими — id.egov.uz орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Ариза топширилгандан сўнг, унинг кўриб чиқилиш жараёнини my.argos.uz шахсий кабинети орқали кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Платформада янгиланишлар тизими ҳам йўлга қўйилган. Фойдаланувчилар ўз қизиқишлари ва малакасига мос янги вакансиялар ҳақида электрон почта ёки Telegram орқали автоматик билдиришномалар олишлари мумкин. Қулай интерфейс эса вакансияларни жойлашуви, соҳа ва лавозим тури бўйича тезкор саралаш имконини яратади.

Маълумот учун, платформа билан боғлиқ янгиликлар ва эълонлар:

  • vacancy.argos.uz веб-сайти
  • t.me/vacancy_argos Telegram канали
  • ҳамда @vacancy_argos_bot орқали ҳам эълон қилиб борилмоқда.

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Халқаро молия маркази ва тижорат суди ташкил этилиши тасдиқлади

Мирзиёев Тошкентда Халқаро молия маркази ва тижорат судини ташкил этишни тасдиқладиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Халқаро молия марказини ташкил...

Больше похожих статей