Ёшлар туризм соҳасига оид лойиҳаларини тақдим этишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -


Шаҳрисабздаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар келажак бунёдкорлари” III халқаро қурултойи доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида “Енг яхши туризм лойиҳаси” танлови бўлиб ўтди.

Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар Республика миқёсида туризм соҳасини ривожлантириш, ёш саёҳатчилар сонини кўпайтиришга эришиш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм салоҳиятини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва лойиҳаларини намойиш этишди.

Танлов давомида туризм соҳасидаги муаммо ва масалаларга инновацион ёндашувга қаратилган, республикада туризм соҳасида янги хизмат жорий этилишига мўлжаллаган, туризм бозорида маҳсулот ёки хизматга бўлган талабнинг мавжудлиги, маҳсулот ёки хизматнинг бозор талаби ҳамда тижорат истиқболлари баҳоланган, иқтисодий томонлама самара келтирадиган лойиҳалар тақдим қилинди.

Лойиҳалар эко-туризм, зиёрат туризми, экстремал туризм имкониятларини янада кенгайтириш, янги туризм обектларини барпо қилиш, юртимизнинг туризм салоҳияти акс эттирилган қўлланмалар ва бошқа мавзуларни қамраб олди.

Ғолиблари қурултой якунида эълон қилинади ва тақдирланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Telegram бир суткада 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади.

Telegram мессенжери маъмурияти 7 апрель куни 100,7 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда. Қайд этилишича,...

Больше похожих статей