Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг икки туманига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ”Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
• ”Ноғайқўрғон” МФЙ Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор, Эркинлик кўчаларидаги 426 та ерли хонадон;
• ”Қубайтепа” МФЙ Паризод ва Қубайтепа кўчаларидаги 392 та ерли хонадон;
• Чоштепа кўчасидаги 65 та ерли хонадон;
• Дарё бўйи кўчасидаги 82 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 14 та.
Олмазор тумани:
• ”Орзу” МФЙ, 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
”Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, — дейилади хабарда.