Таъмирлаш ишлари туфайли бугун 10:00 дан 17:00 гача Тошкентнинг икки туманига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг икки туманига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ”Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани:

• ”Ноғайқўрғон” МФЙ Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор, Эркинлик кўчаларидаги 426 та ерли хонадон;

• ”Қубайтепа” МФЙ Паризод ва Қубайтепа кўчаларидаги 392 та ерли хонадон;

• Чоштепа кўчасидаги 65 та ерли хонадон;

• Дарё бўйи кўчасидаги 82 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 14 та.

Олмазор тумани:

• ”Орзу” МФЙ, 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

”Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev мамлакат фуқаролари, мусулмон уммати ва бутун халқни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Давлат раҳбари...

Больше похожих статей