21 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИCЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Регина Мария Кастилло билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЮНИCЕФ ва Агентлик ўртасидаги жорий ва истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

ЮНИCЕФ Агентлик ташкил этилганидан буён уни доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани, билим, халқаро тажриба, техник ёрдам ва мутахассисларни жалб этишдаги  ҳаракатлари таъкидланди. Ижтимоий хизматлар кўрсатишда кейс-менежмент тизимини жорий этиш бўйича муваффақиятли ташаббусга, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тадбирлар кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида Регина Кастилло Агентлик фаолияти ва ташкил этилганидан буён эришган натижаларини юқори баҳолади. Шунингдек, болалар учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар келгусида самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга ишонч билдирдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Gulf Oil Ўзбекистонга 200 млн доллар инвестиция қилади: 100тагача АҚШ ва авиатсия лойиҳалари

Америкага тегишли ёқилғи компанияси Gulf Oil Ўзбекистон бозорига кенг кўламли кириш режаларини эълон қилди. Инвестиция лойиҳаси автозаправка станциялари (АЁҚШ)...

Больше похожих статей

×