12 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» филиали хабар берди.
Мутахассислар «Посира» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи диаметри 325 мм бўлган юқори босимли ерости газ қувурини бошқа жойга кўчиради. Таъмирлаш ишлари «Юнусободтумангаз» туман газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилади.
Ишлар сабабли «Обод» маҳалласидаги 150 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, «Посира» маҳалласидаги Микрорайон кўчасида жойлашган 515 та хонадон ҳам газсиз қолади.
Чекловлар EDEM, Dream Gaz ва TRIUMPH ORIENTIR номли учта автомобилларга газ қуйиш шохобчасига ҳам таъсир қилади. Иккала маҳалладаги болалар уйи ва 35 та улгуржи истеъмолчида ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Ишлар якунланганидан сўнг мутахассислар газ таъминотини босқичма-босқич тиклайди.


