Ўзбекистон Президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.

Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иш жойларида номақбул ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур ишга тушди

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини таъминлаш бўйича Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Дастур ходимларнинг...

Больше похожих статей