«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
24 апрелда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.
25-26 апрель кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.
Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18о, кундуз кунлари 24-29о бўлади.
22-26 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.
24-25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
22 апрелда ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
22-23 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда: ҳаво ўзгариб туради, 22-23 апрель ва 25 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17о, кундуз кунлари 23-28о бўлади.