Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди.

Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида ушбу ҳужжатни навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ҳамда бир қатор қонун ҳужжатларига болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кескин кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган. Ушбу муҳим қонун лойиҳаси қуйи палатанинг 29 сентябрь куни ўтказиладиган мажлисида атрофлича кўриб чиқилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги Тошкент девелоперлари учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик...

Больше похожих статей