6.3 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

21-апрел куни 6-BYD Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

6-BYD Тошкент халқаро марафони арафасида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида журналистларнинг Марказий Осиёда ўтказиладиган энг йирик халқаро спорт тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришга бағишланган марафон ташкилий қўмитаси а’золари билан учрашуви бўлиб ўтди.

21-апрел куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни қабул қилади. Мана кетма-кет 6 йилдирки Тошкент халқаро марафони 720 миллион сўмлик марафоннинг рекорд даражадасиги соврини учун курашиб келаётган яқин хорижий давлатларнинг энг яхши ва иқтидорли югурувчиларни бирлаштириб келмоқда. Шунингдек, марафон тарихида биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида курс рекордини ўрнатиш учун қўшимча тўловлар тақдим этилади – марафон масофаси учун 15 миллион сўм ва ярим марафон масофаси учун 10 миллион сўм.

6-BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобакаси, 21 км ярим марафон ва 42 км марафон масофаси киритилган. 20 апрел куни Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳудудида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчиларни жамлаган 300 дан ортиқ киши иштирок этган Кидс рун ва Шимолий юриш пойгалари бўлиб ўтди. Мусобақага имконияти чекланган югурувчилар ҳам қўшилди.

6 — Тошкент халқаро марафонининг титул ҳамкори BYD Ўзбекистон ярим марафон ва марафон чемпионати дастури доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиларини тақдирлаш учун 2 та автомобил тақдим этади.

Марафон ташкилотчилари: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси.

Спорт тадбирининг координатори сифатида Ўзбекистон Республикаси енгил атлетика Федерацияси Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси билан биргаликда олтинчи марта иштирок этмоқда.

“Тошкент марафонини ташкил этиш бошланишида энг машхур масофалардан бири 3 км масофага югуриш эди. Бу деярли ҳамма учун осон ва етиб бориши мумкин бўлган масофа, ўртиқча чекловларсиз”, деди Федерация Бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов, “Бугун 6-BYD Тошкент халқаро марафонида 10 км масофадаги слотлар сони деярли 3 км га тенг. Бу Ўзбекистонда оммавий спорт ривожининг ажойиб кўрсаткичидир. Югуриш нафақат завқ бағишлайди, балки соғлиқ учун ҳам фойда келтиради. Иштирокчилар қийинчиликни қабул қиладилар ва янада узоқроқ масофаларни ҳам муваффақиятли босиб ўтишади».

Матбуот анжуманида Тошкент марафони нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам югуриш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи муҳим халқаро майдон эканлтги алоҳида та’кидланди. Ҳар йили Тошкентга ушбу мамлакатлардан югуриш клублари делегациялари келиб, спорт фаолияти ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида са’й-ҳаракатлар ҳамжиҳатлигини намойиш этадилар.

Марафон спорт мусобақаларининг Бутунжаҳон атлетика тақвимига киритилган ва Wорлд Атҳлетиc Лабел расмий мақомига эга. Тошкент халқаро марафони трассаси Халқаро марафонлар ва пойгалар ассоциацияси (АИМС) томонидан сертификатланган. Тадбирда халқаро талабларга мувофиқ нуфузли югуриш мусобақасини ташкил этиш ва ўтказишни баҳолаш учун хорижий техник delegate Norrie Williamson   иштирок этади. Олимпия ўйинлари учун белгиланган меъёрни кўрсатган спортчилар Париж-2024 ўйинлаига йўлланма оладилар. Марафон халқаро допинг ходимлари иштирокида антидопинг назоратининг қатъий назорати остида ўтказилади.

Тошкент марафонининг корпоратив корхона ва ташкилотлар ўртасидаги нуфузи тобора оммалашиб бормоқда. Марафонда Ўзбекистоннинг 70 дан ортиқ йирик компания ва ташкилотлари, ННТ ва олий ўқув юртлари корпоратив жамоа сифатида иштирок этиш учун ариза топширишди. Murad Buildings, Астана Моторс, “Шаяна Фарм” МЧЖ, Пуре Милкй, ТБC, Капиталбанк, Тенге Банк, Ипак Йўли Банк, Ўзбекистон Миллий банки банклари, Wебстер, Амитй, Инҳа университетлари, “Навоиязот” АК, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Заковат” интеллектуал клуби ва бошқалар шулар жумласидандир.

Бу йилги марафоннинг ҳамкорлари сифатида “Ҳаят” тиббиёт маркази, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси “Каллеҳ” ҳамда РГ компаниясининг “А’СУ” ичимлик суви ишлаб чиқарувчиси иштирок этди.

Спорт тадбирини ташкил этишда 200 га яқин кўнгиллилар жалб этилган.
Марафон куни улар очилиш ва тақдирлаш маросимларида қатнашадилар, трассада тартибни сақлайдилар ва пойга давомида иштирокчиларни қўллаб-қувватлайдилар.

Ҳаваскор спорт турлари бўйича етакчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси 42 км масофани 6 соатда босиб ўтган ҳар бир марафон иштирокчисига ИИИ катталар спорт тоифасини беришни таклиф қилди. Ушбу таклиф барча иштирокчиларга, уларнинг профессионал спортчи ёки ҳаваскор мақомида эканлигидан қат’и назар, амал қилади. Таъкидланганидек, оммавий спорт билан фаол шуғулланаётган ишқибозлар югуриш билан шуғулланаётган ёшларга ўрнак бўлиб, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

21-апрел куни халқаро энг сара югурувчилар ва халқаро марафон ғолиблари бўлган югурувчилар марафоннинг биринчи қаторига чиқадилар: Екатерина Тунгускова, Иля Тяпкин, Анна Ковалёва, Ринас Ахмадеев, Андрей Петров, Мария Коробицкая, Марина Хмелевская, Катерина Василченко, Винсент Кимутаи Боит, Шоҳрух Давлатов ва бошқалар.

6-BYD Ташкент халқаро марафони анъанавий тарзда “Ҳумо Арена”нинг старт ва финиш майдончаси ўтказилади.

Ijtimoiy tarmoqlardagi marafon sahifalari:

Instagram: @tmmarathon   

Facebook: @tmmarathon

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×