Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.
Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди.
Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди.
Шу билан биргаликда “CYNERGY PHARMCO” масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги “Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Rinotin kids” сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинди. Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар биологик қўшимчаларни харид қилишдан аввал уларнинг хавфсизлиги текширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Санэпидқўмитанинг sanepid.uz сайтига жойлаштирилган электрон каталог орқали текшириб олишингизни тавсия қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, агар сиз кундалик турмушда белгиланган санитария-қоида ва меъёрлари бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз @Sanepidmurojaatbot га мурожаат қилишингиз мумкин”, — дейилади хабарда.