30.2 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди.

Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Татяна Молчан мамлакатимизнинг кейинги йилларда иқтисодий соҳада эришган ютуқлари, икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини юқори баҳолади. «Мен ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо, инновациялар, энергетика, экология, статистика ва бошқа соҳаларни ривожлантириш каби жуда яқин ҳамкорликни юксак қадрлайман», деди у.

ЕИК ижрочи котиби Комиссия Ўзбекистонни ўз ваколатлари доирасидаги барча соҳаларда қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ўзаро манфаатли ишларнинг кўплаб йўналишлари, жумладан, давлат-хусусий шериклик, барқарор қўшилган қиймат занжири, инновациялар ва бошқа соҳалардаги ишларнинг натижалари алоҳида таъкидланди.

Татяна Молчан, шунингдек, 2024 йил 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишини ва ташриф давомида республика вазирлик ҳамда идораларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор учрашувлар ўтказишини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Регина Мария Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади

Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.  Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио...

Больше похожих статей

×