31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Тошкент халқаро аэропортида “свет” ўчиб қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Қўйлиқдаги подстансияда юз берган носозлик сабаб аэропортда электр таъминоти ўчиб қолди. Лекин захира манбаларидан фойдаланиб, парвозлар давом эттирилди.

Тошкент халқаро аэропортида кеча маҳаллий вақт билан соат 22:09 да Қўйлиқдаги подстансиясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.

Бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи обьектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш мосламалари, радионавигация ускуналари қуввати тикланди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди. 

Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларнинг келиш терминали ва терминали зудлик билан захира манбаларига ўтказилди. 15 дақиқа ичида соат 22:24 да халқаро авиакомпанияларнинг жўнаш терминалида электр таъминоти тикланди.

Соат 22:40да Қўйлиқдаги подстансиясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий...

Больше похожих статей

×