14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

ОТБ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА КЎМАКЛАШАДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

МАНИЛА, ФИЛИППИН (2023-йил 10-июл) – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпроқ мамлакат энергетика балансига интеграциялашувини таъминлаш учун 125 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади.

“Декарбонизация сари рақамлаштириш – Электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида етти вилоятда – яъни Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади.  Бундан ташқари лойиҳа жорий ва лойиҳалаштирилган энергия эҳтиёжларини қондириш учун қувватларни ошириш мақсадида Файзобод, Оби-Хаёт, Зафар ва Зарафшонда 220 киловольт қувватли тўртта подстанциянинг реконструкция ва модернизация қилинишини молиялаштиради.

«Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг ишончли ва арзон электр энергиясига бўлган ортиб бораётган талабини қондиришга ёрдам беради ва шу билан бирга мамлакатнинг яшил ва паст углеродли иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлайди», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. «Миллий тармоқни модернизация қилиш давлат ва хусусий секторнинг қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлдиради ва барча учун энергиядан яхшироқ фойдаланишни таъминлашга ёрдам беради.»

Лойиҳа доирасида эски технологияларни замонавий, ҳамда диспетчер бошқаруви ва маълумотларни тўплаш (SCADA) тизимига улаш имкони бўлган юқори вольтли линиялар ва  подстанцияларга алмаштириш орқали электр узатиш тармоғи рақамлаштирилади. Бу диспетчерлик марказига масофадан туриб бошқариш ва реал вақтда ва тарихий маълумотларни олиш имконини беради. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси электр таъминотини яхшироқ боёшқариш ва тармоқда қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватини ошириш имкониятига эга бўлади.

«Узилишли қайта тикланадиган энергия таъминотини самарали бошқаришга қодир бўлмаган қўлда бошқариладиган тизимдан воз кечиш қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали энергетик ўтиш учун жуда муҳимдир», деди ОТБнинг Энергетика бўйича мутахассиси Нана Гургенидзе. «Бундан ташқри, тармоқни рақамлаштириш ва иқлимга ўзгаришига чидамли технологияларни жорий қилиш режалаштирилмаган узилишларни камайтиришга ва тармоқ самарадорлигини оширишга ёрдам беради.»

Шунингдек лойиҳа «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компаниясининг корпоратив бошқарув ва лойиҳаларни бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлайди. Лойиҳа гендер масалалари ҳисобга олинган стратегик режалар ва сиёсатларни ишлаб чиқишга, шунингдек, ҳимоя чоралари ва молиявий бошқарув бўйича салоҳиятни оширишга ёрдам беради.  

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник қўмак ажратган. 

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.   ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×