9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

17 ёшли хотинининг бошини кесган эронлик эркак саккиз йилга қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Эронда 17 ёшли хотинининг бошини кесган эркак саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда суд.Ўтган йили “намусли қотиллик” деб аталган воқеадан сўнг Aҳвазда Монанинг кесилган бошини кўтарган Сажжод Ҳайдарий суратлари кенг норозиликларга сабаб бўлган эди.

Суд ҳокимияти вакилининг айтишича, ҳукмнинг енгиллиги Монанинг ота-онаси уни қасос олишни эмас, балки қотиллик учун “афв қилгани” билан боғлиқ.

Унинг отаси аввалроқ ўлдиришга розилик бермаганини айтган эди.Мона эрига 12 ёшида турмушга чиққан ва 14 ёшида уларнинг ўғлини дунёга келтирган.Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, у турмуш ўртоғи томонидан ажралиш ҳақидаги илтимосларини рад этганидан кейин Туркияга қочиб кетган.У ўтган феврал ойида қотиллигидан бир неча кун олдин Эронга қайтиб келган, чунки у оиласидан хавфсиз бўлишига кафолат олган.

Суд ҳокимияти матбуот котиби Массуд Сетайеши чоршанба куни журналистларга маълум қилишича, Сажжод Ҳайдарий қотиллик айби билан етти ярим йилга ва ҳужум учун яна саккиз ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.Унинг тушунтиришича, ҳукм Эрон қонунчилигига тўғри келади, унга кўра, қасддан одам ўлдириш, агар қурбоннинг оиласи қотилни кечирмаса, ўлим билан жазоланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×