Aфғонистоннинг собиқ депутати ва унинг қўриқчисини пойтахт Кобулдаги уйида отиб ўлдирилган, деб хабар қилди Aфғонистон полицияси.32 ёшли Мурсал Набизода 2021-йил августида Толибон ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин Кобулда қолган кам сонли аёл депутатлардан бири эди.
Якшанба куни содир этилган ҳужумда унинг акаси ва иккинчи қўриқчи яраланган.Собиқ ҳамкасблари Набизода хонимни мамлакатни тарк этиш имкониятидан бош тортган “Aфғонистон учун қўрқмас чемпион” сифатида мақташди.
2021 йилда Толибон ҳокимиятга қайтганидан бери аёллар жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларидан четлаштирилди.Кобул полицияси вакили Холид Задраннинг айтишича, хавфсизлик кучлари воқеа юзасидан жиддий тергов бошлаган.
Собиқ қонунчи Мариам Солаиманхилнинг айтишича, Набизода хоним «ҳақиқий илғор — кучли, очиқ сўзли аёл, ҳатто хавф-хатарга қарамай, ўзи ишонган нарсасини ҳимоя қилган».“Aфғонистонни тарк этиш имконияти берилганига қарамай, у қолишни ва ўз халқи учун курашишни танлади”, деб ёзди у Twitter’да.