16.3 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Эронда ҳаво ифлосланиши сабабли юзлаб одам шифохонага мурожаат қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Эрон жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар туфайли бир кунда 578 киши шифохонага мурожаат қилган. Бу беморларнинг 512 нафари амбулатор, 66 нафари эса стационар даволанганига эътибор қаратган Ҳайбар, ҳаво ифлосланган кунларда нафас олиш йўллари касалликлари бўлганлар зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслиги кераклигини таъкидлади. 

Эроннинг ярим расмий Форс ахборот агентлиги ҳам ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда учинчи ўринда турувчи Теҳронда ҳаво сифати индекси бугунги кунда ўртача 179 ни ташкил этганини, баъзи ҳудудларда эса ҳатто 200 дан ошиб кетганини билдирди.   

Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ҳаво сифати индекси яхши эмас. Масалан, Ҳамадонда 152, Язидда 152, Дезфулда 152, Аракда 159, Керажда 159, Қазвинда 163, Табризда 164, Исфаҳонда 167, Маҳшаҳрда 170 ни ташкил қилмоқда.  Хузистон вилояти маркази Аҳвоз шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси 178 га чиққан.

Баъзи ҳудудларда таълим масофавий шаклга ўтказилган.

Ҳавонинг ифлосланиши туфайли кўплаб ҳудудларда, хусусан, Теҳронда мактаблар тез-тез ёпилади, очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш тақиқланади, транспорт воситалари ҳаракати учун турли чекловлар қўйилади ва қурилиш вақтинча тўхтатилади.

Сўнгги пайтларда Элборз, Исфаҳон, Шарқий Озарбайжон, Қазвин, Қум ва Хузистон вилоятларининг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, Теҳронда бир неча кун давомида онлайн таълимга ўтилди ва соғлиги хавф гуруҳидаги фуқаролар ҳам таътилга чиқишди. 

Эрон парламентининг атроф-муҳит бўйича гуруҳи раиси Сумайя Рофиий 14 декабрь куни 2021 йилда ҳавонинг ифлосланиши туфайли мамлакатда 41,7 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Манба:Azon.Uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон...

Больше похожих статей

×