- Advertisement -
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ томонидан Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендер савдолари якунланиб, ғолиб компаниялар аниқланди.
Унга кўра, Туркиянинг “ŞA-РA ЕНЕРЖĪ Īнşаат, Тиcарет ве Санайи A.Ş.” компанияси узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг “Хиан Елеcтриc Енгинееринг Cо., Лтд” компанияси узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.