- Advertisement -
Россия федераль хавфсизлик хизмати (ФСБ) Югра, Чеченистон, Доғистон ва Тюмен вилоятидаги ИШИД тарафдорлари фаолиятига чек қўйди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил декабрдан бошлаб гуруҳ ташкилотчиси ва ўн нафар гуруҳ аъзоси қўлга олиниб, ҳибсга олинган. Яна саккиз нафари халқаро қидирувга берилган.
Жиноятчилар Россияга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш, терроризмни молиялаштириш ва террорчилик фаолиятини оқлаш учун рус фуқароларини Сурия ва Украинага олиб кетишган. Жиноий гуруҳнинг икки аъзоси судланиб, қамоққа ташланган.