Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосарини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.

Қўшма Лойиҳа офисинининг самарали фаолиятини давом эттириш, бизнес ташаббуслари ва ҳудудлараро алмашинув лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Александр Федин барпо этган ўрмон ҳудудида дендрология боғи ташкил этилади

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида табиат муҳофазасига бағишланган ноёб ташаббуслардан бири давлат томонидан қўллаб-қувватланади. «Оқтепа» сув омбори ҳудудида эколог Александр...

Больше похожих статей