3.5 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси Чўлпон-ота (Қирғизистон)да бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Кенгаш мажлисида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси директори иштирок этдилар.

Учрашувда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларни амалга оширишда МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирликлари ва полицияси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор масалалари, шунингдек, 2024-2028 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури лойиҳасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг Ягона реестрини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний тарқатишга қарши курашиш, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар фуқаролари томонидан жиноий ва бошқа жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида фуқароликни ўзгартириш институтидан фойдаланишининг олдини олишга қаратилган ишлар ва бошқаларга бағишланган масалалар борасида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Кенгаш аъзолари Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ишчан ва конструктив руҳда, дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўтган тадбирга пухта тайёргарлик кўрганлигини таъкидлаб, унинг муваффақиятли ўтказилиши борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беришди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×