15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Бензин нархи баландлигини биржадаги талаб белгилайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

11 июн куни Буҳоро нефтни қайта ишлаш заводида журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.Бир неча йиллар аввал бундай стратегик ҳудудларга кириш ОАВ ходимлари учун эртакдек гап эди.Ўзбекнефтгаз АЖ ошкоралик сиёсати билан иш олиб бораётгани сабабли ОАВга ушбу ҳудудлар эшиклари очилди.

2022 йилда Республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 млн.тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65% ни таъминлайди.

Шундан 70 % Ўзбекнефтгаз корхоналари томонидан етказиб бериладиган маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилади ва қолган 30 фоизга яқини четдан сотиб олинадиган импорт хом ашё ҳисобига тўғри келади.

Четдан сотиб олинадиган импорт хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган нефт маҳсулотларининг таннархи хом ашё нархи ва божхона харажатлари билан бирга нарх шакллантиририб юкори октанли бензин махсулотлари ишлаб чиқарилиб, нарх шакллантирилмоқда.

Заводнинг бензин ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ўртача 120-125 % ни ташкил килмоқда.

Биз билган энг муҳим маълумотлардан бири бу бензин нархи баландлигини Ўзбекнефтгаз эмас балки биржадаги талаб белгилаши бўлди.

Бундан ташқари заправкалардан сотиб олган бензинингиз сифатсиз бўлса ишлаб чиқарувчи яъни, заводни айблаш ноўрин дейди муассаса ҳодимлари.

Бензин сифати билан боғлиқ айрим можароли вазиятлар учун завод ўзини-ўзи ҳимоя қилиб қўйган.

Заводдан чиқётган ҳар бир вагондан намуна олиб қўйилади. Республика истеъмолчилари учун чиқарилган вагондан олинган намуналар 45 кун, агар экспортга кетадиган вагон маҳсулоти намунаси бўлса 3 ой давомида сақланади.

Бу намуналар қандайдир можароли савол-жавоблар бўлганда тегишли мутаҳасислар келиб текшириши учун. Шу билан заводдан сифатли маҳсулот чиқиб кетганлигига ойдинлик киритилади.

Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан  жамоатчиликка тўғри ахборот етказиш мақсадида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун ташкил қилинган пресс-турда маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×